Интерактивные вопросы и ответы
Есть ли у вас есть какие нибудь вопросы по поводу деятельности и услуг компании? Свяжитесь с нами с помощью виртуальной приемной.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Йулларини таъмирлаш масаласи
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш масалалари автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида тегишли вилоят ҳудудий йўл ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
2. Ички хўжалик йўллари ва кўчалар бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “2016-2017 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2775 – сонли қарорига асосан ички хўжалик йўллари, шаҳар ва шаҳар типидаги посёлка кўчаларини босқичма-босқич таъмирлаш ишларининг туманлар кесимидаги параметрлари белгиланганлиги ва ушбу таъмирлаш ишларининг манзилий рўйхатларини жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар ва уларнинг тегишли бўлинмалари томонидан шакллантирилади ва тасдиқланган манзиллий рўйхатларга асосан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари Давлат қўмитасининг жойлардаги йўл корхоналари томонидан таъмирлаш ишлари бажарилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Иш хаки масаласи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 504- сонли қарорига асосан тизим корхона ва ташкилотлари томонидан иш хақидан мавжуд қарздорликлари тўлик тўлаб берилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Автойулларни кенгайтириш ва йўл қуриб бериш масаласи
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш Инвестиция дастурига асосан амалга оширилиши, Инвестиция дастури шакллантирилишида инобатга олиниб, йўлни кенгайтириш (реконструкция) бўйича таклифлар Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларга киритилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Йулларга чирок урнатиш масаласи
Агар йўл шаҳар ёки туман ҳокимлиги тасарруфида эканлиги маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 7 ва 13-моддаларига асосланиб тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади.
Агар йўл умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатида эканлиги аниқланса, Автомобил йўллари давлат қўмитаси томонидан чироқ ўрнатиш ишларини жорий йил ёки келгуси йил дастурларига киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Шартнома асосида бажарган ишлари учун мавжуд карздорликни ундириб бериш масаласи
Автомобил йўллари давлат қўмитаси таркибидаги корхона ва ташкилотлар юридик шахс мақомига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан мустақил равишда хўжалик шартномаларини тузадилар.
Қарздорликни тасдиқловчи хужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этилиши ва суд органлари томонидан қабул қилинган ажримлар бўйича белгиланган тартибда қарздорликларни ундирилиши тавсия этилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Йулларини капитал таъмирлаш ва сув кувурларини алмаштириш масаласи
Агар йўл шаҳар ёки туман ҳокимлиги тасарруфида эканлиги маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 7 ва 13-моддаларига асосланиб тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади.
Агар йўл умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатида эканлиги аниқланса, йўлнинг капитал таъмирлашга муҳтож қисмини Автомобил йўллари давлат қўмитаси томонидан капитал таъмирлаш дастури лойиҳасига киритилиб, ўрнатилган тартибда дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Куприк куриб бериш масаласи
Агар йўл шаҳар ёки туман ҳокимлиги тасарруфида эканлиги маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 7 ва 13-моддаларига асосланиб тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади.
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш Инвестиция дастурига асосан амалга оширилиши, Инвестиция дастури шакллантирилишида инобатга олиниб, йўл ва кўприк қуриш (ёки реконструкция) бўйича таклифлар Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларга киритилади.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Автобекатда дукон куриш масаласи
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган автобекатларда савдо дўкони қурилиши ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши, бундан ташқари автомобиль йўлларининг ушбу қисмларида сунъий тирбандликлар ҳосил қилиши мунособати билан автобекатларда савдо дўкони қурилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Uzavtoyul | 8 июня, 2017
Ишга жойлашиш бўйича
Меҳнат қонунчилигида факат вакант жой бўлган тақдирдагина ишга қабул қилиниши кўрсатилган бўлиб, ишга қабул қилишда сохавий маълумотига, лавозим йўриқномасидаги талабларга мос келидиган ходимлар ишга қабул қилиниши тушунтирилган.
Nigora Turg'unova | 17 дек., 2015
Sizga shuni yozib malum qilamanki, Sirg’ali tumani Sputnik 4 dahasida joylashgan 459 son maktabgacha talim muassasiga kirish oldidagi yo’l tamirtalash ahvolga kelib qolgan. Sizlardan mazkur yo’lni tamirlab berishingizni so’raymiz.