Сўз Сизга: ‘Шанхайдан кўра,Божхона иттифоқига қўшилиш керак. ”
Ўзбекистондаги ягона омма сўрови маркази - "Ижтимоий фикр" ўтказган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг аксарияти шу йилнинг 23-24 июн кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти юбилей саммитини йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси деб ҳисоблашади. UzA хабар агентлигининг иқтибос келтиришича, сўралганларнинг мутлақ кўпчилиги (92,1 фоизи) ШҲТни энг нуфузли халқаро ташкилотлардан, деб ҳисоблашларини айтишган. Сўровдан мақсад Ўзбекистонда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15-юбилей мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган "кенг кўламли ишлар тўғрисида мамлакат аҳолисининг фикрини ўрганиш" бўлган. Хабарда айтилишича, "Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришлар сизга ёқадими?" деган саволга сўров қатнашчиларининг қарийб 81,5 фоизи ижобий жавоб берган. "Улар пойтахтимиз қиёфаси кун сайин ўзгариб бораётганидан мамнун", дея қайд этган давлат хабар агентлиги. 1996 йилда Россия, Хитой ва Марказий Осиёнинг уч давлати иштирокида чегара баҳсларини ечиш мақсадида тузилган ШҲТ ўтган йигирма йил мобайнида йирик минтақавий ташкилотга айланган. BBCUZBEK Facebook ва Одноклассникидаги муштарийларидан ШҲТнинг юбилей саммитига тайёргарликлар борасида сизнинг фикрларини сўраган. Мана ўша саволлар: Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришлар сизга ёқадими? Саммитдан Ўзбекистон қандай манфаат кўради, деб ўйлайсиз?
BBCUZBEK Facebook
Сурат манбаси, GAZETA.UZ
Раҳбарлар кўрадиган Тошкент.
Малохат Эшанкулова: Россия, Хитой ва Марказий Осиёнинг уч давлати иштирокида чегара баҳсларини ечиш мақсадида тузилган ШҲТнинг юбилей саммитига тайёргарликлардан энг муҳим ва бирламчи воқеа шундан иборатки, то ШҲТ саммити ўтиб олгунига қадар доллар қора бозорига махсус қўйилган долларфурушларга тепадан "То ўзга мамлакат президентлари келиб-кетгунларига қадар АҚШ долларини "синдириб" турасанлар! Айтганга кўнмасанг, онангни кўрасанлар!" дея пўписали топшириқ қилинган. Ана шу норасмий буйруқнинг касофати билан айни дамда долларфурушлар зўр-базўр "кўкат"нинг нархини туширишга уринишмоқда. АҚШ пулининг ўрма-зўраки тушган нархи қора бозордаги айни дамдаги нархи:сотиб олиш 6400-6500 сўмни, сотиш 6300 сўмни ташкил қилмоқда. Хабарингиз бўлса, март ойига келиб 100 АҚШ доллари 675-680 минг сўмга сапчиб кетганди. - Бу вақтинчалик жараён. Давлат президентлари келиб-кетгач, ШҲТси ўтгач, яна 700-750 га сакратишга "добро" берилган, - дейди Фарход бозоридаги долларфуруш танишим, - Мамлакат ичкарисида кечаётган "доллар сиёсати"дан хабари бор ақллилар бугунги кунда доллар сотмайди, харид қилиб, тузлаб қўяди. ШҲТси эсон-омон ўтиб олгач, бизнинг, доллар бозорининг яна даври келади! Суҳбатдошим гаплари рост ва ё рўё эканлигини вақт кўрсатади. Бу бошқа масала. Ўзга ўзгаришларга келадиган бўлсак, халқнинг қашшоқликдан қақшаётганлигидан ўзга кўргуликни кўраётган эмасмиз.
Бахром Абдурахимов: ББС журналистларига, талаб эмас таклиф: -"ижтимоий фикр маркази" -тушунарли қандай сўровнома ўтказганлиги, менинг сўровим ҳам тор доирада, кенгроқ амалга оширишга имкониятим тор. Шунга кўра, сизлардан илтимос, шундай сўровнома ўтказсангиз: -1. Ўзбекистон матбуотидан, тўлқинланиб гапираётган, шахарларимиз кўрки ва қурилиш-бунёдкорликларни оғзидан бол томиб мақтаётганларга : -Сизнинг ҳам уйингиз бузилиб, ўрнига сиз мақтаётган янги қурилишлар бўлишини истармидингиз ? 2. Уйи бузилиб, уйсиз қолган ва уйнинг эски тускисини олган, камига жижжагина пластик олганларга: - Уйингиз бузилганидан ва ўрнига янги кўркам кўчалар ва иморатлар қурилганлигидан қанчалар хурсандсиз, сизга берилган компенсация ва ер участкасидан розимисизлар ? 3. Барча-барча Ўзбекистонликлар: -Ўзбекистонда бўлаётган, қурилиш ободонлаштириш ишларига албатта гап йўқ! Шахарлар кўркига кўрк қўшилмоқда, уйлар чиройли бўлмоқда. Аммо, ушбу ишлар жараёнида ижтимоий адолат принципи қай даражада, яшаш турар жой хуқуқи қанчалар қонунга мос ё қонунга хилоф равишда равишда бўлаяпти? Унутманг, давлатимиз рахбари-Президентимиз: -"Мақсадимиз, адолатли демократик жамият қуришдир" -дея олий минбардан қатъий таъкидлаб турган бир пайтда! Сизнингча, ушбу қурилиш-ободонлаштириш билан бир қаторда, адолатни ўрнатиш учун нима қилмоқлик лозим? 4. Яна барча-барча Ўзбекистонликларга: -Қўрқмасдан хақиқатни, дилингиздаги сўзларни хақиқат қилиб айтаверингизлар. Ахир Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, 04.02.2016 йилда, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашида: -"Бизга фақат хақақат ва хақиқат керак, хақиқатга ишонган, хақиқатга суянган, асло пушаймон бўлмасликларини", кафолат бердилар .
Farkhod Abdurakhmonov: Ижтимоий Фикр Маркази прописка юзасидан чиқарилган янги қарорлар бўйича вилоятдагиларнинг фикрларини сўров қилиб кўрсинчи. Кўпчилик бу антиконституциявий ва дискриминацион актни маъқулламасада натижа камида 80 фоиз тарафдор бўлиб чиқади. Ҳеч қачон сўровлар натижалари салбий бўлмаган. Аввало мен “Ижтимоий Фикр” Марказининг сўровларига жуда шубҳа билан қарайман ва буни олдинги шарҳларимда ҳам ёзганман. Энди Тошкентнинг ташқи қиёфасига келсак, ҳақиқатда пойтахтнинг манзараси йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Шунингдек, вилоятларнинг марказларида ҳам анча ободонгарчилик ишлари амалга оширилмоқда. Айни бир пайтда қурилаётган бино-иншоотларнинг сифати қанақа ва қурилишлар жараёнида қандай ўғирликлар содир этилмоқда, ободонлаштириш ишлари тўлалигича бюджет маблағлари ҳисобидан бўлмоқдами ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари мажбурий жалб қилинмоқдами булардан хабардор эмасман. Бундай тадбирларга тайёргарлик кўришда, яъни ободонлаштириш жараёнларида фуқароларнинг хусусий мол-мулкларига зиён этиш ҳоллари кўпинча кузатилади ва бу адолатдан эмас. Ободонгарчилик ишлари доимий равишда олиб борилиши керак ва қандайдир тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ҳолда кўзбўямачилик учун қилинишини тўғри деб бўлмайди. ШҲТ Саммити унга аъзо давлатларнинг ҳудудларида навбати билан ўтказилиб турилади ва бу галги йиғилишнинг Ўзбекистонда бўлишидан иқтисодий жиҳатдан ҳеч қандай манфаат йўқ деб ўйлайман, аммо сиёсий тарафдан аҳамиятга эга бўлади. Агарки, ободонлаштириш натижасида халққа қулайликлар яратилса, халқ бевосита бундан манфаат кўрса албатта яхши.
Abror Mirzahmedov: Узгаришлар куп булади дулир сндиради хитойни кутаради тарихга киради. Америка сайловда овора аралашмай гафлат колади кота узгариш булади узчегаралар очилб буюк ипак йул очилади